«муштум мақолалари» тегли мақолалар


«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди
6 март 2024, 15:25 1

«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

101 йилдан буён яшаб келаётган «Муштум» журнали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таҳририят бунинг сабабини «иқтисодий қийинчиликлар», дея изоҳлади. Журнал фаолияти маълум вақтга тўхтатилганига оид хабар тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

АҚШ элчиси «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклади
3 май 2023, 09:26

АҚШ элчиси «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклади

АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида журнал таҳририятида бўлди. У «Муштум»нинг мухлиси эканини ва элчихона журналга обуна бўлганини айтган. «Элчининг ташрифидан бошимиз осмонга етди», — деди журнал бош муҳаррири Носиржон Тошматов.

Куёв монологи
28 феврал 2023, 21:00

Куёв монологи

«Уйланишга сарф бўладиган пулнинг ҳисоби чиқди. Миқдорини айтмай, қўрқиб кетасиз. Фақат бир нарсани айтишим мумкин: ҳозир 25 даман. Совхозда механизаторман, маошим тузук. Тежамкорлик билан жамғарсам, пулни тўплаш учун яна 19 йил-у 9 ой керак экан […] Демак, 45 ёшимда никоҳ тўйимиз бўларкан».

Келажакка мактуб
28 феврал 2023, 13:40 1

Келажакка мактуб

«Орамизда битта-яримта шунақа, ёмон ярадек бемаъни одамлар ҳам бўлган […] Хуллас, сен туғилгунча ана шундай олтинчи бармоқдек ортиқча кишиларни орамизда қолдирмасликка сўз берамиз […] Биздан ва биз яшаётган даврнинг энг яхши кишиларидан улуғ жамиятнинг гражданларига салом айт!»

Эсизгина кўчатлар
27 феврал 2023, 19:39 1

Эсизгина кўчатлар

«„Чилонзор-22 квартал шу ерми? Ўтган йили ҳам худди шу ерда кўчат экаётганмидиларинг? Ўша кўчатлар қани?“ […] ЖЭК олти йилда 69 мингдан кўпроқ дарахт эккан. 80 фоизи кўкарди, деб районга маълумот ҳам берган, лекин ярми ҳам қолган эмас. Шунча дарахт кўкарса, ҳаммаёқ кўкаламзор бўлиб кетмасмиди».

Бензин бозори
26 феврал 2023, 18:03

Бензин бозори

«Икки бармоқ 72-бензинни, олти бармоқ эса 66-бензинни англатаркан… Бу ер ҳар хил маркали машиналар билан тўлиб кетган… Бензинфурушлар ўз «говмушлари»ни соғиб сотаётгандек бемалол юришибди… Энг ёмони, давлатнинг минг-минг тонналаб ёқилғиси шу хил йўллар билан сув бўлиб кетяпти».

Бўёқли сувлар
25 феврал 2023, 15:19

Бўёқли сувлар

«Тошкентдаги кўпгина ариқларда бир вақтлар балиқ ва турли жониворлар бўларди. Ҳозир кўпларида ҳатто қурбақанинг ҳам овози эшитилмай қолган. […] Хайриятки, оқар сувларнинг тиллари йўқ, акс ҳолда: Ҳўв, ноинсофлар! Оби ҳаётни ифлос қилиб кони зарарга айлантиргани уялмайсизларми?! — деб бонг урарди».

Санъаткор
23 феврал 2023, 18:59

Санъаткор

«Хизматчиси саводсизлик мактабида ўқиётган бири кишини тракторист „саводсиз!“ деса алам қилмайдими? — деди санъаткор ўзича бўғилиб, — „лабингдан бўлса олсам-е, шакар лаб“, деганим у кишига ёқмапти, „бўлса“ эмас, „бўса“ эмиш! Ўзи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман!»

Исмбузарлар
22 феврал 2023, 20:24

Исмбузарлар

«Маълум бўлишича, ЗАГС ва милиция бўлимларининг паспорт столларида ишловчи саводи ғовлаб кетган айрим ходимлари метрика ва паспортларда ўзбекча тўлдириладиган жойларни русча ёки бутунлай саводсизларча тўлдириб, қош қўяман деб кўз чиқарар эканлар».

Тараққий
21 феврал 2023, 22:00

Тараққий

Абдулҳамид Чўлпон томонидан салкам бир аср аввал ёзилган «Тараққий» мақоласида ўз тарихига қизиқмайдиган, ўз тилини ҳурмат қилмайдиган, ўйинқароқроқ (ҳозирги кунларнинг баъзи фаоллари томонидан «маънавиятсиз», «маънавиятдан узоқ» дея таърифланиши мумкин бўлган) ёшлар тоифаси кўрсатилган.

Йиғинди гаплар
20 феврал 2023, 17:24

Йиғинди гаплар

«Дарҳақиқат, мамлакатда ислоҳотга муҳтож масалалар кўбдир. Масалан, катталарга ақл ва басират ислоҳоти, […] ёшларға ахлоқ ва кийим, хотинларга жабру зулм, домлаларға дин ва салла, […] ва ҳоказо ислоҳотларга ниҳоят даражада эҳтиёж кўбдир».

«Муштум» таърифида
19 феврал 2023, 19:12

«Муштум» таърифида

«Бу „Муштум“ — зўрлиқ муштуми эмас, ҳақлиқ муштумидир; бу „Муштум“ — золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир… Тумшуғингиз устига янги меҳмон муборак бўлсин, афандилар!..»


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг